Имом Адхам

@imom_adhamПроверенLive API

КатегорияOtherЯзыкRUДобавлен06 июл. 2026 г.КачествоПроверен
Открыть в Telegram
Подписчики3.2K
Сред. просмотры561
ERR17.8%
Цена-- RUB
Цена / подписчик--
Цена / просмотр--
Метрики обновлены: 06 июл. 2026 г.
Последние посты
#ЧИВИН ВА ФИЛ... Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади:  Айтадиларки, "Важиҳ" куняси соҳиби бўлмиш Абу Бакр Наҳвий раҳимаҳуллоҳ ҳеч ҳам ғазабланмас эди. Бир жамоат бир кимса билан агар у  шайх Наҳвийни ғазаблантира олса унга мунча мукофот оласан, деб гаров ўйнашди ва у кимса келиб шайхдан арабий бир масалани сўради. Аллома унга жавоб берди. Шунда у: - Эй шайх, хато қилдингиз, деди Аллома бошқа иборалар билан жавоб берди. У бўлса:  - Ёлғон гапирдингиз. Менимча наҳв эсингиздан чиқибди шекилли, деди. Аллома унга: - Менимча сенга айтаётганларимга тушунмаябсан шекилли, деди. У бўлса: - Шундай. Лекин сиз жавобда хато қилаябсизда, деди. Шайх: - Унда ўзинг бу ҳақида билганингни айт, биз ҳам манфаат топайлик, деди. У кимса эса шайхга жуда қўпол гапира бошлади. Шунда шайх Наҳвий табассум қилиб кулди-да: - Агар гаров ўйнаган бўлсанг, ютдинг. Сенинг мисолинг худди чивинга ўхшайди. Чивин филнинг устига қўниб, бир муддатдан сўнг учмоқчи бўлаётганида: "Эй фил, мен учмоқчиман маҳкам тур, қимирлаб кетма тағин, деди. Фил эса унга жавобан: "Эй сен, сен учадиган бўлсанг қимирлаш у ёқда турсин, сени устимга қўнганингни ҳам сезганим йўқ, деди. "Ал-бидая ван-ниҳая". #Ҳаётда бу каби воқеъалар жуда кўп учраган. Айниқса ҳозирги техника ривожланган даврда кўплаб учрайди. Фейсбук ёки бошқа воситаларда ўн, йигирма йиллаб илм ўқиганлар билан ҳатто арабий тилни ўқий олмайдиганлар тортишгани, ҳақорат қилгани, ҳатто сўкканини кўриб қолинади. Бунақанги жоҳил, қўпол инсонлар ҳамма даврларда бўлишган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг чакмонлари ортидан қаттиқ тортиб, "Эй Муҳаммад", дейдиганлар бўлган. (Бухорий). #Аллоҳ ҳолатимизни ислоҳ этсин. @imom_adham 👈 👈 👈 👈 👈 👈 👈 👈
2866 июл.
РИЗҚ КУЧ БИЛАН КЕЛМАЙДИ Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ризқимни мендан ўзга ҳеч ким олмаслигини билганимдан сўнг хотиржам бўлдим!». Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким агар ризқ куч билан келади деб ўйласа билсинки, чумчуқ бургут бор жойда ҳеч нарса ея олмас эди». Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Сеники бўлган нарса заиф бўлсанг-да сенга келади. Сеники бўлмаган нарсага кучли бўлсанг-да эриша олмайсан!». •┈┈•┈┈•⊰✿ 🍃 🌸 🍃 ✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @imom_adham 👈 👈 👈 👈 👈 👈 👈 👈 👈
5486 июл.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓   Бугун Душанба 06 Июл, 2026 мелодий 21 Муҳаррам, 1448 ҳижрий Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!      •┈┈•┈┈•⊰✿ 🍃 🌸 🍃 ✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @imom_adham 👈 👈 👈 👈 👈 👈 👈 👈 👈 👈
4556 июл.
#ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...     Уҳуд кунида Қатода ибн Нуъмон розиёллоҳу анҳу битта кўзини қўлида кўтариб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар: - Бу нима эй Қатода? Қатода деди: - Кўраётганингиз эй Аллоҳнинг Расули!   Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: - Агар истасанг сабр қил, жаннат сеники бўлади. Агар истамасанг кўзингни жойига қайтариб Аллоҳга дуо қиламан, олдингидек бўлади! Қатода деди: - Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, жаннат энг буюк мукофотдир. Аммо мен аёлларни яхши кўраман. Мени "ғилай" деб истамай қўйишларидан қўрқаман. Кўзимни жойига қайтариб менга жаннатни ҳам сўраб беринг!    Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: - Шундай қиламан эй Қатода!    Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Қатоданинг қўлидан кўзини олиб жойига қўйдилар!    #Бундан шу фикр чиқадики, мўъмин балога эмас, унга қилган сабрига мукофот олади!    #Кишининг фақирликни, йўқсилликни, беморликни ёмон кўриши унинг фитратида бор. Савоб умидида бу нарсаларни Аллоҳдан сўрайдиганлар топилмайди.    #Биз доимо Аллоҳдан офият сўраймиз. Аммо бошимизга бало тушса сабр қиламиз, савоб умид қиламиз, одоб доирасида турамиз!   #Биз энди Аллоҳнинг қазо ва қадари олдидамиз... @imom_adham 👈 👈 👈 👈 👈 👈 👈 👈
5245 июл.
# Жума Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин! 1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг: (Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад) 2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг 3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг! 4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг! каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг 👇 @imom_adham 👈 👈
2792 июл.