Kun.uz | Расмий канал

@kunuzofficialПроверенLive API

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Мурожаат учун: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733

КатегорияOtherЯзыкRUДобавлен06 июл. 2026 г.КачествоПроверен
Открыть в Telegram
Подписчики1.1M
Сред. просмотры183.2K
ERR16.0%
Цена-- RUB
Цена / подписчик--
Цена / просмотр--
Метрики обновлены: 13 окт. 2026 г.
Последние посты
Уиткофф Украина билан музокара вақтида Путин билан гаплашиб келган – NYT

🔘 Трамп Путин билан дизел бўйича келишаётганда АҚШ, Украина ва Европа вакиллари учрашув ўтказаётган бўлган. Америка вакили Уиткофф музокара хонасидан чиқиб, Путин билан гаплашиб келган.

🔘 Қайтиб келиб, украинларни дизел келишувидан бохабар қилган. Киев вакиллари шокка тушган. Учрашув Уиткоффнинг Майамидаги голф-клубида ўтган.

🔘 Музокаралардан бохабар америкалик дипломатга кўра, украиналиклар буни таҳдид деб қабул қилган.

📹 БАТАФСИЛ YOUTUBE'ДА КЎРИНГ
61.5K13 окт.
«Яндекс»га дрон зарбалари. Зарар кўлами қандай?

Украина дронлари «Яндекс»нинг Россиядаги 3 та йирик дата-марказларига кетма-кет зарбалар берди. Ҳужум оқибатида компаниянинг энг кучли суперкомпютерлари ишдан чиққанлиги айтиляпти. Технологик санкциялар, микрочиплар танқислиги ва такрорий ҳужумлар хавфи инфратузилмани тиклашни мураккаблаштириши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/85885442

Kun.uz расмий канали
91K13 окт.
Тарифлар бўйича ҳукумат қарори лойиҳасига кўра:

➖ ноябрда эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам берилади;

➖ газлашмаган ҳудудларда қишда электрнинг базавий меъёри 200 дан 350 кВт·соатгача оширилади;

➖ эҳтиёжманд оилаларга суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, ойига 20 кг гача компенсация тўланади.

➖суюлтирилган газ нархини 1 кг учун 5 000 сўм этиб белгилаш, 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этиш таклиф этилмоқда.

➖хусусан, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб иситиш (иссиқлик энергияси) ва иссиқ сув тарифлари ўртача 30%га индексация қилинади. Хусусан, Тошкент шаҳрида иситиш тарифлари суткасига 1 м2 учун 314,0 сўм этиб белгиланади.

➖биринчи марта бутун республика бўйича иссиқ сув тарифлари ҳукумат қарори билан тасдиқланмоқда.

Kun.uz расмий канали
143.2K13 окт.
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ажратиш режалаштирилмоқда

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кучайтирилади. Шу ҳақдаги президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

👉 https://kun.uz/kr/01050652

Kun.uz расмий канали
143.7K13 окт.
Вазирлар Маҳкамасида янги лавозим ва Тошкентдаги иссиқхона эгаларининг илтимоси — маҳаллий дайжест

▪️Вазирлар Маҳкамасида янги лавозим ва котибият ташкил этилди.

▪️Тошкент атрофидаги иссиқхоналар «яшил» шартлар асосида фаолиятини давом эттиришга рухсат сўради.

▪️Тошкентдаги маҳаллада дераза панжараларини ноқонуний демонтаж қилиш ишлари тўхтатилди.

▪️Ер ҳужжатларини расмийлаштириш учун 840 минг доллар талаб қилган шахс ушланди.

▪️Самарқандда автомобил скутерни уриб юбориши оқибатида аёл ва бола ҳалок бўлди.

🗓 Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/81929981

Kun.uz расмий канали
160.1K13 окт.