🔥 ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ТОП-10 КАНАЛ ОРАСИДА «ВОДИЙ БОЗОР» ҲАМ БОР! 😍👏
TGStat каталогида Ўзбекистон бўйича 205 мингга яқин Telegram канал бор. Расмий рейтингда эса «Водий бозор» иқтибос олиниши, яъни каналга қўйилган постлар тарқалиши бўйича 8-ўринда! 🏆
Бизда чиққан хабарлар бошқа каналларда ҳам тарқалмоқда, каналимизга қўйилган янгилик ва эълонлар янада кўпроқ одамларга етиб бормоқда! 🔥
Каналимиздаги хабар ва рекламаларни тарқатаётган ҳар бир обуначимизга каттакон раҳмат! ❤️
❗️НОЯБРДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА 1 МЛН СЎМДАН ЁРДАМ БЕРИЛАДИ!
Лойиҳалар жамоатчилик муҳокамасига расман қўйилди.
✅ Ижтимоий реестрда бўлмаган, жон бошига даромади 1 млн 430 минг сўмгача бўлган оилалар ҳам ёрдам олиши мумкин;
✅ Электр ва газ компенсацияси 2028 йил 1 апрелгача, кўмир ёрдами 2029 йил 1 январгача узайтирилади;
✅ Газ етиб бориши қийин ҳудудларда қишда электрнинг базавий меъёри 200 дан 350 кВт·соатгача оширилади;
✅ Суюлтирилган газ нархи 5 минг сўм/кг бўлиши, эҳтиёжманд оилаларга ойига 20 кг'гача ҳар килограмм учун 3 минг сўм компенсация тўланиши таклиф этилмоқда.