АНТИДЕМИДРОЛ😳😀💊

@antidemidrolVerifiedLive API

CategoryOtherLanguageRUFirst seenJul 06, 2026QualityVerified
Open in Telegram
Subscribers1.6K
Avg views372
ERR22.9%
Price-- RUB
Price / subscriber--
Price / view--
Metrics updated: Jul 06, 2026
Recent posts
​​ Мени тушунмади баъзи одамлар. Мудраган туйғунинг титради тани, Алдовнинг юзида эскирди мантиқ. Юракдан ҳайдади кимлар эртани, Мени тушунмади баъзи одамлар. Бегона чолғунинг куйида яшаб, Рангларин унутган беранг суратлар. Оқибат қадрини мол-дунё санаб, Мени тушунмади баъзи одамлар. Кўзларнинг тубида музлаган идрок, Қуруқ сурат қолган, мазмундан айро. Дилимнинг қаърида умидлар ҳалок, Мени тушунмади баъзи одамлар. Тарози палласи — эътиқод, виждон, Юк босмай енгилдан енгил учдилар. Ўзганинг дардига бегона ҳар он, Мени тушунмади баъзи одамлар. Вужуд — унутилиш, у эски мато, Уларнинг пойида мен бўлдим хато. Тақдир ёзувида чалкашди имло, Мени тушунмади баъзи одамлар. Тафаккур қатидан қидириб маъно, Кўрдимки, уларнинг дунёси фано. Тирик ҳайкаллардек турар рўбаро, Мени тушунмади баъзи одамлар. Табассум ортида яширинди сир, Ниқоблар рақсидан чарчади тақдир, Энг ширин сўзим тингламас ахир, Мени тушунмади баъзи одамлар. Бу сохта умрнинг тили бошқача, Улар тингламади асл куйларни. Шу тарзда яшадим эллик ёшгача, Мени тушунмади баъзи одамлар. Бахриддин Асрор
123Jul 1
172Jun 28
Тушдаги соғинч   Онам Манзура Аббосхон қизи хотирасига   Алам муҳрланди кўксимга маҳкам, Туннинг кипригида титрайди бедор. Вужуд - бешигидан айрилган одам, Фақат хаёлимда дийдорингиз бор.   Тавбалар тўқийман, иплари аччиқ, Вужудим исмингиз титраган макон. Кўкрагим қатида мингта ҳайқириқ, Оқ сутнинг ҳаққини сўрайди ҳамон.   Сиз улуғ тилаксиз, мен совуқ қарздор, Ёстиғим остида йиғлайди тавба. Шундай бир висолки, ундан умидвор Юрак уришида тирилган каъба.   Кечиккан тавбанинг оппоқ мармари, Эзиб юборади кўзимни бутун. Сиз менинг руҳимнинг илк пайғамбари, Мен эса оловсиз сочилган тутун.   Тавбанинг кўзига тикилдим узоқ, Уйқунинг қаърида мудрайди товуш. Келинг, маҳшар каби уйғонсин нигоҳ,  Эй, жаннат исига созланган оғуш.   Меҳрнинг тахтида ўтирган султон, Нурли чеҳрангиздан қолдими жавоб? Хатолар ичида қолгандай сарсон, Кўнглимнинг қаърида уйғонди азоб.   Жаннатнинг ифори, уйғонинг бир дам, Хотира қатидан беринг бир туртки. Мен  телба гўдакман, юрагида ғам, Тушимда порласин Оналик мулки.   Бахриддин Асрор
166Jun 28
​​ Айрилиқ оҳанги Узилган тугмадек думалар дунё, Бизни боғлаб турган ришта узилди. Энг ширин тамадди заҳарми гўё, Биз кутган энг тоза сурат бузилди. Уфқнинг устида музлаган чодир, Биз пинҳон учрашган лаҳзадан қолди. Одамлар кўзида бир кўҳна хотира Менинг манглайимга муҳрини солди. Тўқирдим сочингга сирли афсона, Нигоҳинг кўнгилга ёзилган тақдир. Бугун хотирангда қолдим бегона, Ақл ҳам бу сирли аламга лолдир. Сен ўша кўнгилнинг мутлоқ султони, Бошимдан айланиб учган парисан. Тарк этдинг мен яшаб турган маконни, Энди сен олис бир сирнинг бағрисан. Исмингни товушсиз айтади тилим, Ҳар битта бўғзимда бир оғриқ яшар. Айрилиқ – бу менинг энг сўнгги тирик Ва мени тилкалаб турган бир маҳшар. Ҳар бир сониянинг залвори оғир, Ҳислар оловида куймоқда тақдир. Мени сенсизликка ўргатган бағир Сенинг гўзаллигинг пойида ҳақдир. Кўзимни юмаман, сен ўша нурсан, Қўлларинг узатилган, лекин бегона. Мен сени йўқотдим, сен мендан ҳурсан, Икки ёт манзилда қолдик дилпора... Бахриддин Асрор
131Jun 27
​​ Иккилик алласи Икки тирик вужуд бир улуғ жазо, Исмсиз муҳаббат бошланди мана. Бизни мағлуб этди энг гўзал хато, Сен менинг бағримда туғилдинг яна. Таслим бўлмоқликдир энг буюк ғоя, Бу ерда енгилиш аслида зафар. Фикрнинг тахтига урилди соя, Йўқ, тўхта, бу оғриқ бошқача сафар. Сен менинг бағримга сингиб кетган кун, Ақлнинг тахтлари йиқилди беҳол. Энди бу занжирни ечолмас ҳеч ким, Энди бутун дунё жавобсиз савол. Бизни боғлаб турган сирли бу олам, Сўзсиз ишорага айланди буткул. Битта олий дардда бирлашди одам, Икки ёт юракда очилди бир гул. Енгилиб юксалмоқ энг олий қисмат, Бизни қул айлади гўзал бир азоб. Икки ёт дунёда бошланди ҳижрат, Икки тирик дилга берилди азоб. Бу шундай ҳукмки, қочишга йўл йўқ, Икки дил бирлашса бутун бир дунё. Кўкрак ўртасида ёнмоқда бир чўғ, Мағлублар зафари бошланди гўё. Бахриддин Асрор
119Jun 27